Tалаба қизларга фоизсиз кредит ажратадиган банклар қайсилар?

Ўзбекистонда хотин-қизларга банклар томонидан фоизсиз таълим кредити ажратиш тартиби жорий қилинди. Молия вазирлиги бу каби кредитлар ажратаётган банклар рўйхатини маълум қилди.

Бунда, талаба ва банк ўртасида 14 фоизли таълим кредити ажратиш тўғрисида шартнома имзоланади. Ушбу кредит бўйича фоиз ставкалари тўлиқ давлат бюджетидан қопланади. 

Таълим кредитини расмийлаштирган хотин-қизлар расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида расмийлаштирилган кредитнинг асосий қарз қисмини қайтаради.

Имтиёзли таълим кредитини расмийлаштириш учун қуйидагилар талаб этилади:

имтиёзли таълим кредити олиш тўғрисидаги тижорат банкига ариза;

кредит олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;

Таълим муассасасининг тўлов-контракт шартномаси;

кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри) ёки учинчи шахс биргаликда қарз олувчининг банк кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ имтиёзли таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжати.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган имтиёзли таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Ушбу қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги 12 та банк ҳозирда талабаларга фоизсиз таълим кредити ажратиш учун Молия вазирлиги билан битим имзолаган. Булар қуйидагилар:

Микрокредит банк;

Асака банк;

Агробанк;

Халқ банки;

Ипотека банк;

Қишлоқ қурилиш банк;

Турон банк;

Ориент финанс банк;

Миллий банк;

Ўзсаноатқурилишбанк;

Ҳамкорбанк;

Алоқа банк.

Таълим кредитини расмийлаштиришда муаммаолар юзага келса қуйида келтирилган рақамларга мурожаат қилиш мумкин: