Буюк Британияда 250 минг фунтлик олтин тангаларнинг ноёб коллекцияси топилди. Хазина Эллербидаги саройда топилган, сарой эгалари полни қайта ётқизишга қарор қилишган вақтда ушбу хазинани топиб олган.
Айтилишича, тахта тагида тангалар солинган металл идиш бўлган, уларнинг энг қадимгиси Шекспир даврига оид.
Кимошди савдосига 260 тангадан иборат тўплам қўйилди. Энг қизиқарли тангалар1720 ва 1675 йиллардаги гвинеядир. Улардан бирида қирол Карл I номи нотўғри ёзилган, иккинчисида олд томони ўрнига тескари зарб қилинган. Айни пайтда, қадимий тангалардаги бундай хатолик оддий маҳсулотлардан юқори баҳоланади: Карлнинг гвинеяси камида 1,5 минг фунт стерлингга баҳоланади.