Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, 8–9 сентябрь кунлари Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 8 сентябрь куни баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 8 сентябрь куни кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража,9–11 сентябрь куни кечаси 10-15 даража, кундузи 9–10 сентябрь куни 25-30 даража, 11 сентябрь куни 23-28 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 8 сентябрь куни баъзи жойларда 15-20 метр/секунд гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 8 сентябрда кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража, 9 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража, 10 сентябрда кечаси 12-17 даража, кундузи 30-35 даража; 11 сентябрда кечаси 12-17 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 8–9 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража, 10 сентябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража; 11 сентябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 8 сентябрда 35-40 даража, 9 сентябрда 33-38 даража,10 сентябрда 32-37 даража, 11 сентябрда 30-35 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 8 сентябрда 32-37 даража, 9–10 сентябрда 30-35 даража, 11 сентябрда 27-32 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 8-9 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. 10-11 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 8 сентябрда 27-32 даража, 9 сентябрда 25-30 даража, 10–11 сентябрда 18-23 даража бўлади.