Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни соат 02:00 ларда Ғаллаорол тумани Бахт маҳалласидаги 4 нафар фарзанднинг ота-онаси ўзаро жанжаллашиб қолади.
Натижада, 1982 йилда туғилган эр хотинининг бошига “арматура” билан 2 марта уриб, тан жароҳати етказади.
Аёл шифохонага ётқизилган. Аммо, у кўрсатилган муолажаларга қарамай вафот этган.