Гулистон ва Риштон туманларида чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Гулистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, эски Гулистон шаҳар марказий деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.С. фуқаро Ж.га 2 800 АҚШ долларини жами 30,9 млн сўмга сотган вақтда ушланиб, жами 2 840 АҚШ доллари, 8 200 Россия рубли ва 1,1 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Риштон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги савдо маркази олдида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.О. фуқаро А.га 3 300 АҚШ долларини 36,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.