Инсон саломатлиги — сифат кўрсаткичи бўлиб, у миқдорий параметрлар: антропометрик (бўй, вазн, кўкрак қафаси ҳажми, аъзолар ва тўқималарнинг геометрик шакли); жисмоний (юрак уриш тезлиги, артериал қон босими, тана ҳарорати); биокимёвий (танадаги кимёвий элементлар, эритроцитлар, лейкоцитлар, гормонлар ва бошқалар миқдори); биологик (ичак флорасининг таркиби, вирусли ва инфекцион касалликлар мавжудлиги) ва бошқа биомаркерлардан ташкил топади.
Инсон организми ҳолати учун «норма» тушунчаси мавжуд бўлиб, бунда параметр қийматлари тиббиёт фани ва амалиёти билан белгиланадиган диапазонга тўғри келиши инобатга олинади. Қийматнинг берилган диапазондан оғиши, саломатлик ёмонлашувининг белгиси ва далили бўлиши мумкин. Ташқи томондан, соғликни йўқотиш тананинг таркибий тузилмалари ва функцияларида ўлчанадиган бузилишларда, унинг мослашувчанлиги ўзгаришида ифодаланади.
ЖССТ нуқтаи назаридан, одамлар соғлиғи ижтимоий сифат ҳисобланади ва шу муносабат билан аҳоли саломатлигини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичлар тавсия этилади:
Ялпи ички маҳсулотни соғлиқни сақлашга сарфлаш;
Бирламчи тиббий ёрдамнинг мавжудлиги;
Аҳолининг иммунизация даражаси;
Ҳомиладор аёлларни малакали ходимлар томонидан текширилиши даражаси;
Болаларнинг озиқланиш ҳолати;
Болалар ўлими даражаси;
Ўртача умр кўриш давомийлиги.