9-11 сентябрь кунлари пойтахтимизда “Tashkent Music Fest -2022” мусиқа фестивали ўтказилади. Шу муносабат билан 9 сентябрь соат 00:00 дан 12 сентябрь соат 18:00 гача бир неча кўчалар ёпилади:
– Буюк Турон кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
– Истиқлол кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасигача;
– Зарафшон кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
– Жаваҳарлал Неру кўчаси Зарафшон кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилада Тошкент шаҳар матбуот хизмати хабарида.