Тўғрисини айтганда оналарнинг ҳаммаси ҳам бу нимадан келиб чиққанини билмайди. Учуқ (герпес вируси), контагиоз моллюска, сўгаллар болаларда кўп учрайди.
Оддий учуқ вируси бошқа вируслардан фарқ қилиб, у инсон организмида йиллаб сақланиши, баъзан фаоллашиб (зотилжам, бронхит, ЎРВИ, ҳар хил интокцикациялар ) бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Аксарият ҳолларда қўрқиш, совқотиш, шамоллаш, гиповитаминоз ҳолатлари ҳам вирусларни қўзғатиб оддий учуққа сабаб бўлади. Баъзан бемор билан мулоқотда бўлганда ҳам касаллик юқиши мумкин.
Касаллик онадан болага мулоқот вақтида, туғруқ йўллари орқали, ифлосланган ҳомила олди суюқлиги орқали ва плацента орқали юқиши мумкин.
Бундай ҳолларда касаллик оғир, асоратли кечиши мумкин. Касаллик ЎРВИ касалликлар билан бирга кечганда ҳаво-томчи йўли билан юқиши мумкин.