Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Уйчи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Уйчи туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори С.А., 2 нафар фуқарони ушбу марказга ишга қабул қилиш эвазига ўз хизмат хонасида 200 АҚШ доллари ва 2,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида С.А фуқаро Х.дан 18 нафар фуқарони расмий ишсизлар рўйхатига киритиб қўйиш учун муқаддам 1,8 млн сўмини олганлиги аниқланиб, шундан 100 АҚШ доллари ва 600 минг сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.