БМТ Украинада уруш пайтида тинч аҳоли орасида 14 мингдан ортиқ қурбонлар тўғрисида маълумотни тасдиқлади.
Бу ҳақда БМТнинг Украинадаги инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг миссияси раҳбари Матилда Богнер хабар берган.
«Бугунги кунга келиб, биз тинч аҳоли орасида 14 059 қурбонни тасдиқладик» дейилади хабарда.
Шунингдек, аввалроқ 382 нафар болалар ҳалок бўлгани ва 740 нафари ўта оғир жароҳат олгани хабар берилган.