Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Деҳқонов эҳтиёт чораси сифатида қўлга олинди.
Прокуратурага кўра, у Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) иккинчи қисми «а» бандида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Фарҳод Деҳқонов мазкур лавозимга 2021 йил ноябрда тайинланган эди.