Ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг 9 сентябрь куни «Навоийда мактаб директори Халқ таълими бўлимининг босими остида ўзини осиб қўйдими?» номли хабар тарқатилди.
Навоий вилояти прокуратурасининг аниқлик киритишича, Конимех туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори М.Э жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 15:00ларда яшаш ҳовлисидаги олма дарахтига арқон ёрдамида ўзини осиб ўз жонига суиқасд қилган вақтда акаси Р.Ф ушбу ҳолатни кўриб қолган ва укасини туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб келган. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли.
Конимех туман прокуратураси томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.