Қиролича Елизавета II нинг дафн маросими 19 сентябрь куни ўтказилиши режаланди. Бу ҳақда Букингем саройидан эълон қилинган баёнотда айтилади.
“Қиролича Жаноби Олияларининг давлат дафн маросими Вестминистр аббатлигида 19 сентябрь душанба куни соат 11.00 да бўлиб ўтади”.
Дафн маросими мамлакатда дам олиш куни, деб эълон қилинди. Дафн этилишидан олдин Елизавета II нинг жасади Британия парламенти биносида тўрт кун давомида халқ билан хайрлашиш учун келтирилади.
Айни пайтда марҳумнинг жасади Қиролича ҳар йили ёзнинг охирги ойини ва сентябрь ойининг биринчи ҳафтасини ўтказадиган ва вафот этган Шотландиянинг Балморал қасрида сақланмоқда.
Қироллик матбуот хизматига кўра, якшанба куни катафалка (жасад олиб юрадиган махсус транспорт воситаси)да қироллик тобути Балморалдан чиқиб, 170 километр йўл босиб, Эдинбургга етиб келиши режаланган.
Қироллик оиласи аъзолари “Шаҳзодалар хушёрлиги” деб аталадиган анъанага кўра, кечани тобуннинг ёнида ўтказишади.