Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 9 сентябрь куни 4 ёшли болани поезд босиб кетгани ҳақида хабар қилинганди. Nasafnews ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, вафот этган бола 2020 йил март ойида туғилган. У 4 ёшда эмас, 2 ярим ёшда бўлган. Бола илк марта 8 сентябрь куни Косон тумани «Қўнғиртоғ» маҳалласида жойлашган нодавлат боғчага онаси томонидан олиб келинган.
Эртаси куни, 9 сентябрь соат 15:33 лар атрофида бола тушликдан ўтгандан кейин боғчадан чиқиб, поезд йўл томонга юриб борган.
Поезд йўл тагида ўтиш жойи бўлгани учун бола ва онаси шу жойдан боғчага қатнаган.
Бола тушлик пайтида боғча тарбиячилари томонидан назоратсиз қолдирилгани айтилмоқда.