Карам тозаловчи озуқаларига бой бўлиб, улар заҳарли моддаларни ичакдан чиқариб юборишга ёрдам беради. Бундан ташқари, карамдаги органик кислоталар ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиб, микрофлорани меъёрига келтиради.
Қизил лавлаги — организмни тозалашда биринчи рақамли маҳсулот ҳисобланади. Лавлаги таркибида клетчатка, мис, фосфор, С витамини ва қатор фойдали кислоталар бўлиб, улар ҳазм қилиш жараёнини яхшилаб, ичакдаги чиритувчи бактерияларни бартараф этади.
Саримсоқнинг атиги битта бўлакчасида 400 дан ортиқ компонентлар мавжуд. Улар томирларни тозалаб, қондаги холестерин миқдорини камайтиради ва мия саратони сабабини — мультишаклли глиобластома ҳужайраларини йўқ қилади.
Пиёз ҳазм жараёнига, озиқ моддалар сингишига, ҳатто иштаҳани яхшилашга ёрдам беради. Ундаги олтингугурт “ҳамма зарарли” моддаларни зарарсизлантиради.
Олма — таркибидаги пектин ва клетчатка туфайли бутун ҳазм қилиш тизимининг ишини тартибга келтириб, заҳарли моддаларнинг чиқиб кетишига ёрдам беради.