Арманистон ва Озарбайжон халқаро ҳамжамият иштироки туфайли кеча, 14 сентябрь куни соат 20:00 дан (Тошкент вақти билан 18:00) сулҳга келишиб олди. Бу ҳақда мамлакат Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян Арманистон жамоат телевидениеси эфирида маълум қилди.
“Халқаро ҳамжамият иштироки туфайли 14 сентябрь куни соат 20:00 дан бошлаб Озарбайжон билан сулҳ бўйича келишувга эришиш мумкин бўлди”, дейди Григорян.
Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрга ўтар кечаси Арманистон Қуролли Кучлари бўлинмалари Озарбайжон-Арманистон давлат чегарасининг Дашкесан, Калбажар ва Лочин йўналишларида кенг кўламли провокацияни амалга оширган эди.