Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўли қуриш бўйича шартнома имзоланди

14 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темир йўл қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди, хабар берди Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.

Ҳужжат Ўзбекистон транспорт вазирлиги, Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда ХХРни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш Давлат қўмитаси ўртасида имзоланди.

Шартнома 2023 йилнинг биринчи ярмида Қирғизистон ҳудудида йўл қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишни якунлашни назарда тутади.

Томонлар, шунингдек, техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқишда харажатларни молиялаштириш ва тақсимлаш тартибини ўрнатдилар.