Куз неъмати – хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза каби енгил ҳазм бўлувчи моддаларнинг кўплиги туфайли унинг икки-уч донаси ҳам қорнингизни тўйдириши мумкин.
Бу мева таркибидаги натрий, калий, магний, калсий, темир моддалари бўйича биринчи ўринда туради. Пишган хурмо меъда-ичак тизими, жигар фаолияти, кўриш қобилиятини яхшилайди, тери ва жинсий безлар фаолиятига ижобий таъсир этади.
Хурмо қовоқ, чаканда, ўрик ва бошқа сариқ-зарғалдоқ тусли сабзавотлар ва мевалар каби ёш ўтиши билан юзага келадиган ўсимталарнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. У ҳужайра тузилмаларини шикастловчи эркин радикалларга қарши жуда кучли антиоксидант ҳисобланади. Хурмо терининг кексайиш белгиларига қарши курашади, буйракдаги тошлардан халос этади.
Таркибидаги магний моддаси буйракда тошлар ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтиради. Организмдан натрий тузлари чиқишига ёрдам беради. Шунингдек, хурмо юрак касалликларига жуда фойдали.
Яна шифокорлар ушбу мевани варикоз ва милклар қонашидан азият чекувчи кишиларга тавсия этади. Хурмо ичак таёқчаси, олтинранг стафилококга қарши бактерицид таъсирга эга. Унинг шарбати сурункали диареядан халос бўлишда ёрдам беради. Бундан ташқари, у асаб тизимини тинчлантиради, кишининг иш лаёқатини оширади.
Бунинг учун 6 та пишган мевани бўлакларга бўлиб, қайнаб турган сувга солинг ва 20 дақиқа давомида қопқоғи ёпиқ ҳолда сақланг. Қайнатмани докада сузиб, 0,5 литрдан ҳар 4 соатда ичинг.
Хурмо таркибида енгил ўзлаштириладиган қандлар миқдори кўп бўлгани боис, у семириш ва қандли диабет касалликларига чалинган кишиларга тавсия этилмайди.