Россия президенти Владимир Путин Хитой ва Мўғулистон билан савдода миллий валютадаги ҳисоб-китобларга ўтишга чақирди.
“Ўзаро савдо айирбошлаш ҳажмининг ўсишига, шубҳасиз, уч мамлакатимизнинг тижорат ҳисоб-китобларида миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича изчил йўналишлари ёрдам бермоқда”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, аввалроқ ХХР Раиси Си Цзинпин билан бўлиб ўтган учрашувда етакчилар мамлакатлар ўртасида миллий валютадаги ҳисоб-китоблар улуши 27,5 фоизга ошганини таъкидлаган эди.
“Шу нуқтаи назардан, иложи борича, Россия банкининг молиявий хабар алмашиш тизими ва Хитой трансчегаравий тўловлар тизими каби миллий тўлов платформаларига ўтиш муҳим бўларди”, — дея қўшимча қилди Путин.