«Биз Худбин эмасмиз. Баъзиларнинг ёлғиз ўз манфаатини кўзлаб худбинлик билан санкциялар жорий қилишини оқламаймиз», — Путин

Путин ривожланаётган давлатларга текинга 300 минг тонна табиий ўғит бера олишини маълум қилди.
“Биз Худбин эмасмиз. Баъзиларнинг ёлғиз ўз манфаатини кўзлаб худбинлик билан санкциялар жорий қилишини оқламаймиз. Санкциялар оқибатида йиғилиб қолган 300 минг тонна ўғит заҳирамизни ривожланаётган давлатларга текинга беришга тайёрмиз”, деди Владимир Путин ШҲТнинг Самарқанд саммитида.

Шунингдек, Путин ШҲТ маъмуриятини Европа иттифоқининг ривожланаётган давлатларига Россиядан ўғит сотиб олишга қўйган санкциясини ечишини сўраш кераклигини айтган.