Ижтимоий тармоқларда InFinBank’да хакерлик йўли билан пул маблағларини ўғирлаш ҳолатлари юз бергани ҳақида ахборотлар тарқатилмоқда.
Шу йилнинг 3-5 сентябръ кунлари бир гуруҳ халқаро молиявий фирибгарлар хорижда жойлашган фиктив мерчант хизматларидан InFinBank’да ўзларининг жиноий шериклари номига очилган Visa карталарига валюта маблағларини ўтказишга ва шу кунларнинг ўзида банкомат тизимларида нақдлаштириш, бошқа банкларнинг мобиль иловалари, Humo ва Uzcard тизимида очилган карталар воситасида ўзлаштиришга уринганлар.
Ҳозирда жиноий гуруҳнинг аъзолари аниқланган. Гумонланувчилар қўлга олинган. Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ноқонуний ишлатилган ва ўзлаштирилган маблағларнинг бир қисми ундирилди ва қолган қисмини ундириш ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларда кўрсатилган суммалар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Суриштирув, тергов ва ундирув ҳаракатлари якуни бўйича қўшимча маълумот ва ахборотлар берилади, дейилади хабарда.