Тадқиқотчилар, 380 миллион йиллик юракни топишди. У балиқ қолдиқларининг ичида сақланиб қолган эди. Ҳаётлари давомида жуда кўплаб кашфиётларни аниқлаган тадқиқотчилар бундай воқеага илк бор дуч келаётганликларини таъкидлашди.
Ушбу кашфиёт Ғарбий Австралияда аниқланди. Юрак, қуриб сувсиз ҳолатга келиб қолган Гого номли балиққа тегишли. Одатда қолдиққа айланиб кетган жониворлардан фақат суяклар қолиши мумкин. Бироқ ушбу балиқ қолдиқларида жигар, ошқозон, ичак ва юраги сақланиб қолган.
Профессор Жон Лонг бу воқеани энг ҳайратланарли ҳодиса деб баҳолади. Лонг “Биз ҳозиргача бунчалик даражадаги қадимий бирорта ҳайвоннинг юмшоқ органлари ҳақида ҳечнима билмасдик” деб таъкидлади.