Ипакчилик илмий-тадқиқот институтига Япония дастгоҳлари келтирилмоқда

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раисининг бош маслаҳатчиси Олимжон Жумаев JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Миязаки Сугуру билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битимни имзолашганди.
Битимга кўра, илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга мўлжаллаган ва қиймати 145 минг АҚШ доллари бўлган япон дастгоҳлари JICA томонидан Ўзбекистонга келтирилиши ва Ипакчилик ИТИга ўрнатилиши лозим эди.

Сентябрь ойи бошида ушбу дастгоҳлар (гомогенизатор, дозатор, микродозатор, центрифуга трубкалари, зараркунандалар сақланадиган камералар ва турли озуқа кукунлари)нинг дастлабки партияси Япониядан келтирилди.

Эндиликда ушбу дастгоҳлардан илмий-тадқиқот ишларида фойдаланилади. 2022 йил 15 сентябрда О.С.Жумаев JICA вакиллари ва япон профессорларини қабул қилиб, пиллачиликда турли зараркунанда хашаротлар ва касалликларга қарши курашда ўзаро ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш ҳамда биргаликда ишлаш борасида аниқ бажариладиган вазифаларни келишиб олди.

Эндиликда Ўзбекистон пиллачилик тармоғида япон экспертлари ва олимлари ҳам ўрганиш ҳамда тадқиқот ишларини олиб борадилар.