2022 йил 19-24 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Нью-Йорк шаҳрида ташриф билан бўлади.
Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг Умумий мунозараларида нутқ сўзлайди.
Шунингдек ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувларни ўтказади ҳамда кўп томонлама тадбирларда иштирок этади.