Бразилияда ўсадиган узум дарахтининг номи Жабутижаба бўлиб, унинг оддий узум навларидан фарқи бор. Мевалари танасига маржондай териб қўйилган ушбу ажойиб ва ноёб дарахт кўрган кишини ҳайратда қолдиради. Ушбу дарахт икки йилда бир марта мева беради.
Жабутижаба дарахти фақатгина Жанубий Америка томонларда, хусусан Бразилия, Парагвай ва Аргентинада ўсади. Мевалари аввалига дарахтнинг танасида гуллайди ҳамда то мевага киргунча ранги ҳам ўзгариб боради. Мазкур камёб дарахтнинг меваларидан мураббо, мармелад, шунингдек шарбат тайёрланади.
Шу билан бирга жабутижаба дарахтининг меваси қалқонсимон без, астма, диарея касалликларини даволашда самарали фойдаланилади. Мевасининг таркибида В ва С витамини, қолаверса, темир моддаси мавжуд. Айниқса ҳомиладор аёлларнинг энг севимли меваси ҳисобланади.
Таркибида кучли антиоксидлар мавжудлиги сабаб саратоннинг бир қанча турларига қарши яхши восита, тетиклаштирувчи таъсирга эга эканлиги билан ажралиб туради. Мевалари узумга ўхшаш бўлганлиги сабабли ҳам уни узум дарахти ҳам деб аташади.