Танада жигар филтр вазифасини бажаради: у овқатни энергияга айлантиради ва қонни тозалайди. Биз истеъмол қилаётган ёки ичган ҳамма нарса у орқали ўтади.
Жигар ёғланиш касаллиги хавфи остида:
Ортиқча вазн (тана массаси индекси 7 кг / м² дан ортиқ) ва қориннинг семириб кетиши (белда ёг тўпланганда). Хавотирли белги — бел атрофи 88 см дан ошади.
Қондаги холестерин ёки триглицеридлар даражасининг ошиши (ЛДЛ 2,5 ммол/л дан юқори).
2 -тоифа диабет. Глюкоза миқдорининг ошиши (6,1 ммол/л дан юқори).
Тез вазн йўқотиш, ҳаддан ташқари қаттиқ диеталар ҳам хавфли бўлиши мумкин. Очлик диетасида ўтириб, танада ёг тўпланиши кузатилади.
Нима қилиш керак?
Жигар — ўз-ўзини тиклайдиган орган. Дастлабки босқичда диетангизни ва турмуш тарзингизни ўзгартириш кифоя. Денгизи таомларини, сабзавотлар, балиқ, дон истеъмол қилиш керак. Ёғли, шўр ва ширин таомларни камроқ истеъмол қилган маъқул.