Японияда якшанба куни эрталаб бошланган Нанмадол тўфони ҳақида берилган огоҳлантиришга кўра, 9 миллион киши ўзи яшаб турган жойдан кўчирилишига сабаб бўлди. Ўлканинг жанубида юз берган тўфон ҳодисасида бир киши ҳаётдан кўз юмди ҳамда 70 киши яраланди.
Тўфоннинг кейинги йўналиши Кюшу оролидан пойтахт Токиода жойлашган Ҳоншуга қараб ҳаракатланиши кутилмоқда.
Юқоридаги вазият тақозоси билан ўн минглаб аҳоли якшанба куни кечани фавқулодда вазият туфайли тўпланадиган майдонда ўтказган ва тахминан 350 мингта яшаш жойида электр энергияси узилиб қолган.
Айни кунларда кучли сел ва кўчкилар кутилаётгани сабаб давлатдаги бир қанча алоқа хизматлари, ишхоналар ёпилди. Ҳодиса юз берадиган ҳудудларни асраш учун йўлларга қум трублаари ўрнатилди. Нанмадол тўфони оқибатида шамол тезлиги соатига 234 км тезликни ташкил этгани аниқланди.
Айрим ҳудудларда 24 соат ичида 40 см тезликда ёғингарчилик кутилмоқда.
Тезюрар поездлар тўхтатилди ва юзлаб самолёт парвозлари бекор қилинди. Якшанба куни Кюшу оролидаги денгиз тошди. Кагошима шаҳрида эса кўчки содир бўлди. Япония оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бир киши автомобилида денгиз сувига ғарқ бўлиб ҳаётдан кўз юмган. Қутқарув хизмати кўчки оқибатида талофат кўрган уйларнинг ичида тирик жон бор ёки йўқлигини текширишмоқда.
Видеотасвирларда биноларнинг томлари учиб кетгани, йўл четидаги реклама эълонларининг йиртилиб кетганини кўриш мумкин. Тўфон Ҳоншу оролидан ўтиб, чоршанба куни океанга қараб ўз йўналишини давом эттириши кутилмоқда.
Пойтахт Токиога ёмғир ёғиши ҳозирданоқ ўз таъсирини ўтказа бошлади. Шаҳардаги метролар ёпилди.
Кагошима, Миязаки, Оита, Кумамато ва Ямагучи шаҳарларида истиқомат қилаётган 500 мингдан ортиқ кишига ҳам хавфли вазият юзасидан огоҳлантириш берилди.
Нъю Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ нинг Бош Ассамблеясида учрашувда иштирок этиши лозим бўлган Япония Президенти Фумио Кишида тўфон туфайли ташрифини келгуси ҳафта сешанба кунига қолдирди.