Мексиканинг Тинум шаҳридаги овқатланиш марказларидан бирида ташкил этилган мусобақада иштирок этаётганлардан бири билан юз берган кўнгилсиз ҳодиса шов-шувга сабаб бўлди.
48 ёшли Гюго Исмоил исмли иштирокчи мусобақа чоғида овқат еяётиб тўсатдан аҳволи оғирлашди ва ҳушидан кетди.
Тезда шифохонага олиб борилган Гюго ўшаерда вафот этди. Воқеага гувоҳ бўлганлар Гюгонинг мусобақа вақтида бирданига аҳволи ёмонлашганини лекин биринчи ёрдам кўрсатилмаганини айтишди.
Воқеа билан боғлиқ тафсилотлар суриштирилмоқда.