Озарбайжон ва Арманистон Ташқи Ишлари Вазирлари Жайҳун Байрамов ва Арарат Мирзоян, Нъю Йоркда бугун бошланадиган БМТ нинг ассамблеясидан олдин, АҚШ Ташқи Ишлар Вазири Антоний Блинкен билан биргаликда учрашув ўтказишди. Сўнги отишмалар сабабли икки давлат ўртасида мазкур масалаларни кўриб чиқиш юзасидан бўлиб ўтган учрашув ҳақида АҚШ Ташқи Ишлар Вазири изоҳ бериб, “Икки давлат ўртасидаги келишувнинг тезда амалга оширилиши учун Блинкеннинг қароргоҳида учрашув ташкил этилганини” айтди. Иккала вазир бундан кейинги қўйилиши керак бўлган қадамлар ҳақида музокара олиб борди. Блинкен, мазкур сентябрь ойи ниҳоясига етмасдан ҳар иккала вазир яна учрашишлари лозимлигини таъкидлади.
Ўтган ҳафтада чегара ҳудудида содир этилган ҳужумлар оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган эди. Ушбу воқеалардан сўнг АҚШ вакили Нансий Пелоси, Арманистонга ташриф буюрди ва юз берган отишмаларда Озарбайжонни айбдор деб ҳисоблади. Пелосининг мулоҳазаларидан кейин Озарбайжон Ташқи Ишлари Вазирлигидан қўпол жавоб келди. Унда “Пелосининг Арманистонга ташрифи Кавказлар орасидаги тотувликка раҳна солиши” ҳақида айтилганди. Шунингдек, “Озарбайжонга қаратилган ҳечқандай исботи бўлмаган ва адолат билан чиқарилмаган хулоса қабул қилинмайди. Бу Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни яхшилашга уринаётган бир пайтда берилган жиддий зарбадир” деб таъкидланди.
Ушбу воқеалардан кейин АҚШ Ташқи Ишлари Вазири Антоний Блинкен, якшанба куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан қўнғироқлашиб, келишувга ён босишларини, аскарларини ҳужумдан қайтаришларини ва икки давлат ўртасидаги тушунмовчиликларни тинчлик йўли билан ҳал қилишларини таклиф этган эди. Озарбайжон ва Арманистон отишмаларнинг бошланишида бир-бирини айбдор деб ҳисоблайди.