Ўзбекистонда шифокорларга қўшимча устама тўланадиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда шифокорларга қўшимча устама тўланадиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистонда шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳарбий прокуратуранинг Telegram’даги расмий каналида хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳукумат қарори (510-сон, 19.09.2022 й.) билан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланган.

Шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар шифокорлари учун «Қишлоқ шифокори» дастури доирасида:

олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланган. Шу билан бирга уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан (150 миллион сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.