Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров тезкор штаб йиғилишида республикада сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди.
Қодировнинг сўзларига кўра, Украинадаги уруш даврида 20 минг чечен жанговар ҳаракатларда қатнашган, шунинг учун Чеченистон аллақачон «ўз режасини 254 фоизга ортиғи билан бажарган».
Чеченистон раҳбари 21 сентябрь куни Грознийда аёлларнинг урушга қарши митинги ҳақида ҳам гапирди. Унинг қайд этишича, норозилик билдирган 40 нафарга яқин аёлнинг яқинлари аллақачон Украинага жўнатилган. Шунингдек, у митингга чиққан ҳар қандай одам ёки аёл бўлса — уларнинг эри ёки болалари урушнинг «олдинги сафига» юборилиши билан таҳдид қилган.