Россия Президенти Владимир Путин таълимнинг кундузги ва сиртқи бўлимларида ўқиётган талабаларни сафарбарликка чақиришни кечиктириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатга кўра, ўрта махсус ёки олий маълумотни давлат таълим ва илмий ташкилотларида биринчи марта олаётган шахсларга кечиктириш берилади. Кечикиш фақат биринчи марта олий маълумот оладиганлар учун амал қилади.
Аввалроқ, қисман сафарбарлик бўйича ишонч телефонида фақат кундузги таълим бўйича ўқиётган талабаларга кечиктириш берилиши, қолган талабаларнинг бунга ҳақли эмаслиги айтилган эди.
Маълумот ўрнида, ҳарбий рўйхатга олиш ва рўйхатга олиш бўлимларига, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш тажрибасига эга, хизмат қилган ва ҳарбий мутахассисликка эга бўлганлар чақирилади.
Кечикиш мудофаа комплекслари ходимлари, алоқа ва медиа операторлари, шунингдек, ИТ-мутахассисларига берилади.