Эронда Маҳса Аминининг ўлимидан кейин омманинг норозилигини тўхтатишнинг имкони бўлмай қолди.
Ана шундай намойишларнинг фаол иштирокчиларидан бири бўлган 20 ёшли Ҳадис Нажафий 6 та ўқ тегиши натижасида вафот этди.
Шунингдек, намойишлардан бирида ҳаётдан кўз юмган Жавад Ҳайдарининг жанозасидаги ҳолат кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. Ҳайдарининг синглиси унинг жанозасида сочларини кесиб тобутнинг устига қўйганча фарёд чекди.
Эронда аёлларнинг намойишлари кундан-кунга кенг тус олиб бормоқда. Маҳса Аминининг ўлимидан кейинги намойишлар натижасида шу пайтгача ҳаётдан кўз юмганлар сони 54 кишига етди.