Meta компаниясининг Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё мамлакатлари давлат сиёсати масалалари бўйича бошқарувчи директори Жорж Чен Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Facebook ва Instagram тармоқларидаги саҳифалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Айтишим мумкинки, бу жуда яхши саҳифалар. Ўзбекистон президенти обуначилари сони бўйича Марказий Осиё давлат раҳбарлари орасида яққол етакчи. Аммо гап фақат обуначилар сонида эмас, биз постларга нисбатан бўлаётган реакцияларни ҳам кўриб чиқамиз. Айтиш жоизки, президент матбуот хизмати видеоматериаллар ва қисқа видеороликларга алоҳида эътибор беради ва бу аудиторияга жуда маъқул келади ва кўришлар сонини оширади. Марказий Осиё мамлакатлари президентларининг аксарияти жуда кўп матнли жуда катта материаллар жойлаштиради, бу эса фойдаланувчилар учун ҳар доим ҳам қизиқ эмас.
Менга давлатингиз раҳбарининг фақатгина иш фаолиятини кўрсатувчи постлар билан чегараланибгина қолмай, шахсий ҳаётига оид маълумотларни улашиши жуда ёқади, чунки бу — профил эгаси ҳақида тўлиқроқ тасаввур беради. Мисол учун, биз уни тез-тез баъзи ижтимоий тадбирларда, биринчи хоним ҳамроҳлигида ва шунга ўхшаш ҳолатларда кўрамиз», — дея қайд этди у.
Маълумот учун, Instagram тармоғида Ўзбекистон президенти 4,1 млн обуначига эга. Қозоғистон етакчисини 2,3 млн, Озарбайжон президентини 1,3 млн киши кузатади. Қирғизистон президентининг 446 минг, Тожикистон раҳбарининг эса 42,7 минг обуначиси бор.
Аввалроқ Жорж Чен кўра, Facebook ва Instagram’нинг 10 миллион фаол ўзбекистонлик фойдаланувчиси борлигини маълум қилганди.