Туркияда ичида мигрантлар ва болалар бўлган қайиқ чўкиб кетди

Туркия ғарбидаги Чанаккале вилоятининг Айважик тумани қирғоқларида ноқонуний муҳожирлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, деб хабар бермоқда “Anadolu” агентлиги.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Эгей денгизидаги фожиа натижасида камида олти киши ҳалок бўлган, 15 нафар муҳожир қутқарилган.

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар бола ҳам бор. Бир кишини қидириш давом этмоқда.