Украинадаги референдум натижалари эълон қилинди

Россия ҳукумати жорий йил 23-27 сентябрь кунлари Украинанинг босиб олинган ҳудудлари – ЛХР, ДХР ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган референдум натижаларини, сайлов бюллетенларининг 100 фоизи кўриб чиқилгач, эълон қилди.

Унга кўра:

▪️ Херсон вилоятида — 87,05 фоиз,

▪️ Запорожье вилоятида — 93,11 фоиз,

▪️ ДХРда — 99,23 фоиз,

▪️ ЛХРда — 98,42 фоиз аҳоли «Ҳа» деб овоз берган.

ДХР марказий сайлов комиссияси сайлов бюллетенларининг 100 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, сайловчиларнинг 99,23 фоизи кириш учун овоз берганини, референдумда эса сайловчиларнинг 97,51 фоизи иштирок этганини маълум қилган.

Аввалроқ, РФ Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Медведев референдум тугаганини маълум қилиб, «Референдум тугади.Натижалар аниқ. Россияга, уйга хуш келибсиз!» – деган мазмунда муносабат билдирган эди.

Украина раҳбари Зеленский эса БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида агар Россия референдумлар натижаларини тан олса, Путин ва у ўртасида бошқа гаплашадиган гап йўқлигини айтган.