Кенияга қарашли туманлардан бири бўлган Киамбуда қурилиш жараёнида бўлган олти қаватли бино қулаб тушди.
Тезкор гуруҳ ёрдамчилари ҳозиргача олти кишининг жасадини топишди, битта ёш бола ҳамда тўрт кишини ярадор ҳолда топишди. Бинонинг нима сабабдан қулагани ҳали маълум эмас, қолаверса, унинг остида қолган кишиларнинг сони ҳам аниқ эмас.
Ушбу ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 06:30 да содир бўлган. Ярадорларнинг айримларининг ҳаёти жиддий хавф остида эканлиги айтилмоқда. Киамбу тумани ҳокими Кимани Ваматанги ўзининг берган интервюсида “Буерга қурилаётган бино энг сўнги стандартларга жавоб берадиган даражада эди. Бу ишнинг бошида турган одам берухсат иш бошлади. Келиб, рухсат сўради. Унга бир неча шартлар қўйилди. Бироқ у биз билан бошқа боғланмади. Бинони қуришда давом этди”, дея таъкидлаган.
Бу ерда содир бўлган фалокатга бефарқ бўлолмаймиз, деди Ваматанги. Полиция ходимларини бу ишда баҳамжиҳатликка чақирди.