Мексикадаги бир ўрмон ичида Яҳудий тариқати бўйича тарбия қилиш учун яшириб қўйилган бир нечта бола ва ўсмирлар полиция томонидан қутқарилди. Маълумотларга кўра, радикал тариқат ҳисобланган Лев Таҳор гуруҳи қўлга олинди. Гуруҳ болаларни олиб қочиб кетгани ҳамда мажбуран ушлаб тургани сабабли суриштирилаётган эди.
Мексикада қутқарилган ўсмирлар ва болалар Исроилга, ўз оилаларига қайтарилди. Лев Таҳор (Покиза қалб) тариқати ўз аъзоларига ҳаддан ортиқ қўпол усуллар билан муносабат қилиши маълум. Ҳали ёш болаликданоқ оила қуришга тарғиб қилинади, ҳатто ёш болалар ҳам тариқатга хос қатъий услубларни бажаришни уддалай олишмаганида қаттиқ жазоланадилар. Аёлларни ва 3 ёшдан бошлаб қизларнинг бутун вужудини ўрашга мажбур қиладиган бу гуруҳ ана шундай қатъий қонунлари сабабли “Яҳудий толибони” деб ҳам аталадилар.
Суриштирувлардан кейин Мексика полицияси, жума куни эрталаб Чиапас вилоятининг шимолидаги Тапачула шаҳрига тахминан 20 км масофадаги ўрмонзорга етиб боришди. Ушбу операцияни амалга ошириш жараёнида, ёши катталар болалардан айрилмаслик учун уларнинг ҳаётига хавф солиши мумкинлиги сабаб ёпиқ ҳудуддаги ўғил ва қизчалар гуруҳдаги катталардан тезлик билан ажралишди. Мексика полицияси, Исроилдан келган 4 кишилик кўнгилли аъзолар билан биргаликда ҳаракат қилишди.
Бу гуруҳнинг ичида операцияни амалга оширишда ёрдам берган Моссад агентлари ҳам бор эди. Полиция ҳамда Исроиллик собиқ агентлар икки йил олдин тариқат аъзоларидан бирининг оиласи улардан ёрдам сўраб мурожаат қилганда операция устида ишлай бошлаган эди. Тариқат борасида иш олиб борган гуруҳ, 2014 йидан буён гуатемаладаги тариқатни ўрганиш учун Гуатемала ва исроил орасида тез-тез саёҳат қилди. Маҳаллий расмийлар, полиқия ҳамда Гуатемаладан махсус дедектив билан ишлаган гуруҳ, тариқатнинг 40-50 аъзоси шу йили январьда ноқонуний йўллар билан Мексикага кўчиб ўтгани аниқланди.
Бу ерда Тапачула атрофидаги ўрмонларга жойлашган тариқат аъзолари таъқиб қилинди. Тариқатнинг Гуатемаладаги лидерлари, 2018 йилдан буён одамларни мажбурлаб ўғирлаб кетиш ҳодисаларининг марказида туриши маълум бўлди. Икки фарзанди билан бирга Нью Йоркка кетиб тариқатдан қочган аёл 2018 йилда шаҳарда қўлга олиниб, мажбуран гуруҳга қайтарилган эди. Аёл ва болалари уч ҳафтадан кейин Мексикадан топилди.
Ушбу ҳодиса билан боғлиқ 9 та тариқат аъзоси сўроқ қилинди. Тариқатнинг асосчисининг ўғли ва лидер Начман Ҳелбранс билан бирга 4 киши қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Биттаси енгил жазоланди, кузатувда бўлиш шарти билан қўйиб юборилди. Битта аъзосининг ҳукми ҳали ижро этилмади, яна бири эса Гуатемалада кузатувда.