Бекзод Шукуров Вазирлар Маҳкамаси шўъба мудири этиб тайинланди

Шукуров Бекзод Абдуқаюмович Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шўъбаси мудири этиб тайинланди.

Бекзод Шукуров Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факулътети тамомлаган. 2002-2014 йилларда “Ўзбекистон овози” газетасида мухбир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган. 2014-2018 йилларда “Жамият” газетасининг бош муҳаррири бўлган. 2018 йилдан буён Вазирлар Маҳкамасида оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис вазифасида ишлаб келаётган эди.

“Ўзбекистон овози” газетасида ижтимоий-сиёсий мавзулардаги, хусусан сайловлар, парламент фаолияти, айниқса, сиёсий партиялар ўртасидаги баҳс-мунозараларга бағишланган мақолалари билан жамоатчиликка танилган. “Жамият” газетаси унинг бош муҳаррирлигида таҳлилий-танқидий мақолалари билан кўпчиликнинг эътиборига тушган.

Бекзод Шукуров 2011 йилда “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиби бўлган. 2017 йилда “Эътироф” миллий танловида йилнинг энг яхши публицисти деб топилган.

Ogoh.uz таҳририяти бу муносиб тайинлов, деб ҳисоблайди ва Бекзод Шукуров янги лавозимида оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ҳисса қўшади, деб ишонади.