Олимлар итларнинг одамлар руҳиятини нафасидан ва танасидан чиққан тердан сезишини кашф этди.
Эгалари томонидан кўнгилли сифатида тадқиқотда иштирок этган 4 та ит, Трео, Фингал, Соот ва Винни ҳид билиш қобилиятини шакллантириш йўли билан парвариш қилинди.
Итлар 700 маротабадан 650 тадан ортиғида стресдаги кишилардан олинган ҳид ва нафасни таҳлил қилишда муваффақиятли кўрсатгичга эга бўлишди. Белфастдаги “Queen” Университетидаги тадқиқотчилар, “Plos One” газетасида эълон қилган мақолаларида бундай турдаги итларни парваришлаш ва тарбиялаш борасида ёрдам беришларини айтишди.
Итлар дунёни ҳидлар орқали ҳис қилади. Шу сабабли ҳам ҳид билиш билан боғлиқ ишларда, наркотик моддалар, баъзи саратон турлари, ҳатто Covid-19 сингари касалликларни текширишда фойдаланилади.
Тадқиқотчилардан бири Клара Вилсон, итларнинг, одамларнинг айрим касалликларини ҳидидан ажрата олишига доир жуда кўп қониқарли хулосаларга гувоҳ бўлганини фақат руҳий жиҳатдан ҳис қилиш қобилиятларини юзага чиқарувчи етарлича далилларга дуч келмаганини таъкидлади.