Пешоб ранги тўқлашиб кетиши унинг концентрацияси ошиши, яъни қуюқлашиб кетганидан дарак беради.
Пешоб ранги оппоқ, сувдек чиқиши ҳам яхшимас. Чунки организмда пешоб кислотаси ранги жигарранг ҳолатда бўлади. Сув уни сарғимтир рангга киритади. Пешоб ранги оқлиги танадаги токсинлар кислота орқали чиқмаётганлигини, фильтрация тизими ишдан чиққанлигини билдиради.
Пешоб тўқ қизил рангга кирган бўлса, жигар касаллиги борлигини тасдиқлайди.
Пешобда қон таначалари ҳам пайдо бўлиши мумкин. Уларнинг ранги оч қизил бўлса, буйракка йиғилган тошлар буйрак жомчаларини тирнаб яралаётганини билдиради.
Гломерулонефрит (буйрак касаллиги)да эса буйракнинг танасидан тўқ қизил қон пешоб орқали чиқиши ҳақиқатан хавотирли ҳолатдир. Бу буйрак етишмовчилигининг бошланиш нуқтасидир.