Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан Алишер Навоий кўчасини рақамлаштириш фонида йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этадиган янги камералар синовдан ўтказилмоқда.
Пойтахт ИИББ тасдиқлашича, “Glans Gresselchaft Tashkent” корхонасига тегишли интеллектуал фото-видеони қайд этиш камералари йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва бошқа қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга.
Агар ускуналар синовдан муваффақиятли ўтса, у пойтахт йўлларининг энг муаммоли чорраҳаларида ўрнатилади.