Ҳокимлик собиқ ходими фирибгарлик билан қўлга тушди

Юнусобод туман ҳокимлиги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича бўлим собиқ бошлиғи ва унинг икки нафар жиноий шериги фуқаронинг 30 минг долларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборишган, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ахборот хизмати.

Аниқланишича, улар фуқарога автосалондан янги Malibu автомашинасини олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан олинган 30 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборишган. Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. 1 нафари эса терговдан яширинганлиги сабабли, қидирув эълон қилинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.