Aнъанавий равишда нонушта куннинг энг муҳим таоми ҳисобланади. Чунки у билан овқат ҳазм қилиш тизимининг иши бошланади.
Тўғри нонушта охирги овқатдан кейин камида ўн-ўн икки соат ўтгач бўлиши керак. Яъни 20:00 да кечки овқатингиз бўлса, нонушта эрталаб соат 8 да бўлади.
Нонушта учун энг мақбул вақт эрталаб соат 7 дан 9гача ёки кечроқ уйғонган бўлсангиз, тургандан кейин икки соат ичида ҳисобланади. Бу овқат ҳазм қилиш тизимини ушлаб туришга ва қондаги қанд миқдорини назорат қилишга ёрдам беради.
Агар эрталаб овқатланишни истамасангиз, эрталаб 6 да турсангиз ҳам, 12 га яқинроқ овқатланишни истасангиз ҳам, ўзингизни мажбурламаслигингиз керак. Бундай ҳолатда танангиз талаб қилганда овқатланинг.