Россия Украинага Суриядаги қўшинларини ҳам жалб қилгани айтилди

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби уруш бўйича ўзининг кунлик ҳисоботини эълон қилди.

Қайд этилишича, ўтган бир сутка давомида Россия қўшинлари учта ракета ва 12 авиация зарбаларини амалга оширган, реактив залп ўт очиш қурилмаларидан 100 дан ортиқ зарбалар берилган. Оқибатда 20 дан ортиқ аҳоли пунктига зарар етган.

«Яқинда ташкил этилган ва Украина ҳудудига кўчирилган учинчи армия корпусининг бўлинмалари жанговар вазифаларни самарали бажара олмаяпти. Улар яхши қуролланмаган, руҳий тушкунликка тушган ва тартиб-интизомсиз», — дейилади хабарда.

Шунингдек, маълумотларига кўра, Твердаги ҳаво-космик мудофаа академияси ўқитувчилари урушга жалб этилгани боис айрим курсларда ўқиш тўхтатилган.

Бундан ташқари, бир сутка ичида Украина мудофаа кучлари қатор ҳудудларга амалга оширилган ҳужумларни қайтарган. Украина авиацияси учта таянч аҳоли пунктини, қурол ва ҳарбий техника тўпланган 16 та ҳудудни ишғол этган, шунингдек, Россия Қуролли Кучларининг учта зенит-ракета комплексини йўқ қилган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари иккита учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратини уриб туширган.

«Мавжуд маълумотларга кўра, Россия қуролли кучлари раҳбарияти Сибир ҳарбий ҳудуди маъмурий чегаралари доирасида жойлашган Россия гвардияси қўшинларининг жанговар бўлинмаларини ҳамда Суриядаги Россия қўшинлари контингентини қайта жойлаштиришга қарор қилган», — дейиалди ҳисоботда.