“MAXAM CHIRCHIQ” АЖ корхонасининг Синтез цехида содир бўлган чақнаш сабабларини ўрганиш ва келгусида бу каби ҳолатлар такрорланишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан комиссияга Бош вазир ўринбосари Жўрабек Мирзамахмудов раҳбар этиб тайинланди.
Ҳозирда корхона ҳудудида белгиланган ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.