Айрим моддалар қалқонсимон без фаолиятини бузади

Триклосан. Крем, косметика, антисептикларда мавжуд. Хавф шундаки, триклосан танадан чиқарилмайди, терига жойлашади ва қонга киради. Қуёш билан ўзаро таъсирлашиб, заҳарли диоксинларни ҳосил қилади, танани заҳарлайди.

Нитратлар. Уларнинг манбалари, масалан, мавсумдан аввал сотувга чиқариладиган сабзавотлар, мевалар ва кўкатлар. Хавфсиз бўлиш учун фақат мавсумий маҳсулотларни сотиб олиш лозим.

Тиш пастаси таркибида хавфли фтор бирикмалари бўлиши мумкин. Тиш пасталарининг таркибини диққат билан ўрганинг. Бу модда ҳам қалқонсимон безнинг фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкин.