Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилди.
Институтда ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади ва кредит-модуль тизимига асосланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тўқимачилик саноати ривожланган хорижий давлатлар олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда Институтнинг замонавий ўқув дастурларини яратади.
Ўз навбатида, 2024/2025 ўқув йилига қадар Институт ҳузурида тўқимачилик технопарки фаолияти йўлга қўйилади.
2026/2027 ўқув йилига қадар Институтнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислигининг халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилади.
Институтга Наманган шаҳар, «Гулобод» МФЙ, Жанубий айланма йўли кўчаси, 17-уйда жойлашган бино ва иншоотлар берилади.