Исроилликлар илдиз ҳужайралардан инсон эмбрионини яратмоқчи

Исроилнинг «Биотехнология» фирмаси илдиз ҳужайраларидан инсон эмбрионларини яратмоқчи. Бундай қарорга, улар сичқон эмбриони устида олиб борган тажриба-синов ишлари муваффақиятли якунлангач келишди.

Хуллас улар келажакда, инсон эмбриони яъни бачадонини бир неча ҳафта давомида ўстирмоқчи. Бу эса, бепуштликни даволашда, узоқ умр кўриш ва генетик касалликларни даволашда ниҳоятда қўл келиши айтилмоқда.

«Сичқончани эмбриони ҳақиқатан ҳам ажойиб кўринади», дея хабар берган исроиллик тадқиқотчи Канна МИТ «Технолог Ревиев» нашрига. Яна «улар табиий эмбрионларга ўхшайди.»

Олимлар аллақачон суяк каби оддий тўқималарни ўстиришга қодир, аммо мураккабларини ўстиришга қодир эмас.

«Келажакда эмбрион илдиз ҳужайралари иммунитетини ошириш учун кекса одамга ўтказилиши ёки тухумдон ҳужайраларини қайта тиклаш учун ишлатилиши мумкин» дея исроиллик олимлар ўзларини ғояларини илгари сўрашяпти.

Аммо, бунга бошқа олимлар қарши чиқиб, бу яратгани иши, олимларни иши эмас дея тадқиқотни тўхташни талаб қилмоқда.