«Толибон» ҳукумати Афғонистонда тез тарқалаётган сил касаллигига қарши курашда ёрдам сўраб ҳамкор ва халқаро соғлиқни сақлаш тузилмаларига мурожаат қилди, деб хабар беради K-News.
«Толибон» ҳаракати Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Қаландар Ибод силга қарши кураш миллий дастури ижроси юзасидан ҳисобот йиғилишини ўтказган. Толиблар амалдорининг сўзларига кўра, бунга 40 йил давом этган уруш ва қашшоқлик оқибатлари сабаб бўлмоқда.
Қаландар Ибоднинг қайд этилишича, силга ташхис қўйиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласи жиддий аҳамият касб этмоқда.
«Олдинроқ Афғонистонга Жаҳон озиқ-овқат дастури доирасида ёрдам кўрсатилганиди. Эндиликда Кобул бошқа бир фалокат қаршисида турибди. Бу сил эпидемияси. Минтақадаги қўшнилар ва халқаро ташкилотлар сўралётган ёрдам бўйича бирор чора кўришига умид қиламиз», — дейилади хабарда.